“Реал” Беллингемдан юз ўгиргани сабаблари ошкор бўлди
“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем кўп жамоалар учун орзу бўлиб қолмоқда. 19 ёшли футболчига асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинаётган эди.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, “Қироллик клуби” Жед Беллингемни яқинлашиб келаётган ёзда трансфер қилиш фикридан қайтган.
Манба бунинг ўзига хос сабабларини келтирмоқда. Биринчидан, мадридликлар ёзда трансферларга катта харажат қилмоқчи эмас. Беллингемни олиш учун эса, 110 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб этилади.
Иккинчидан, мураббийлар штаби Беллингемнинг келиши у билан бир позицияда ўйнайдиган Лука Модрич ва Тони Крооснинг ўйин вақтини қисқаришига олиб келишидан хавотирда.
Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” англиялик ярим ҳимоячини 2024 йилнинг ёзида трансфер қилиши мумкин.
Фикрлар