“Реал” Бензема ўрнига супертўпурар олиб келади

“Реал” раҳбарияти ҳамон Карим Бензема ўрнини боса оладиган ҳужумчи топгани йўқ. Бироқ, мутасаддилари турли вариантларни кўриб чиқмоқда.

Мадридликлар рўйхатига жорий мавсумда яна тўпурарлик қобилиятини намойиш қилаётган Маркус Рэшфорд ҳам киритилди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” яқинда ўз тарбияланувчисига нарх қўйган эди. Унга кўра, 135 миллион евродан воз кечган клуб 25 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Рэшфорд жорий мавсумда барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушиб, 22 та гол ва 8 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!