"Реал" Бенземадан ҳавотирда

Мадриднинг “Реал” клуби Карим Бенземанинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинлари туфайли ёзда янги ҳужумчи сотиб олиши мумкин.

Мадрид клуби Ла Лиганинг 26-турида “Барселона”га имкониятни бой берди (1:2). Франциялик ҳужумчи ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бор йўғи иккита зарба берди ва уларнигг фақат биттаси аниқ борди.

AS нашри хабарига кўра, "Реал" 35 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги формасидан хавотирда. Бензема 2021/22 йилги мавсумда Мадридликлар сафида 43 та ўйиндан сўнг 34 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган. Жорий мавсумда худди шу 43 ўйиндан сўнг у 19 гол ва 5 голли узатмага эга. Бундан ташқари, у жорий мавсумда 8 хил жароҳат туфайли 13 та ўйинни ўтказиб юборди.

Шу сабабли "қироллик клуби" келаси мавсум учун ҳужумчи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Номзодлардан бири "Ювентус" форварди Душан Влаҳович ҳисобланади.

2024 йилда эса "қаймоқранглилар" Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. "Манчестер Сити" форварднинг товон пули 2024 йилнинг ёзидан бошлаб 180 миллион еврога  тушиши айтилмоқда.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган, бироқ франциялик футболчи хоҳласа Париж клубини тарк этиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!