“Реал” Бенземага ўринбосар сифатида қария футболчини сотиб олиши мумкин

“Милан” футболчиси Оливье Жиру янги мавсумни Испания Ла Лигасида бошлаши мумкин. Франциялик футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Сўнгги пайтларда Мадрид клуби захирасидаги кўплаб ҳужумчилар жамоа билан хайрлашиши борасидаги маълумотлар бор: Мариано Диас, Марко Асенсио ва Борха Майорал ёзда “қаймоқранглилар” сафини тарк этиши мумкин. Агар бу ҳолат юзага келса, "қироллик клуби" "Милан" ҳужумчиси трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади, деб хабар берди “Fichajes” нашри.

"Милан" "Ливерпуль"дан Дивок Оригини сотиб олди ва бу Жирунинг Италия клуби асосий таркибидан жой олиши эҳтимолини сўроқ остида қолдиради. Шу боис, футболчи жамоасини алмаштириш эҳтимоли бор.

Жиру ўтган мавсумда А Серия доирасидаги 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 3 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!