“Реал” Бенземага ўринбосар топиб қўйган

CHERY AUTO

“Реал” Бразилиянинг “Ботофого” клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Матеус Насиментонинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Tecno

Испаниянинг АS нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" 34 ёшли ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар қидирмоқда ва бунга Матеус муносиб деб кўрилмоқда. Манбанинг аниқлик киритишича, агар футболчи Мадрид гранди сафига ўтадиган бўлса, у Испанияга мослашиб олгунча, "Реал Б" жамоасида ўйнайди.

18 ёшли Матеус 2020 йилнинг кузида “Ботофого” сафида дебют қилган. Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 18 та учрашувда қатнашиб, 7 та гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!