“Реал” Бэйлдан қутилиш йўлини топди

“Реал” ўйнамай катта маош олаётган Гарет Бэйлдан қутилиши йўлини қидираётган эди. Ўтган йили мадридликлар ҳужумчини Хитойга қўйиб юбормаганидан кейин, уэльслик футболчи яхши ўйнамай қўйди ва бунинг оқибатида бош мураббий Зинедин Зидан билан муносабати бузилди.

Бэйл ўтган мавсумда барча турнирларда 20 марта майдонга тушди ва ўртача ҳар бир учрашувда 63 дақиқа ўйнайди.

Одатда, бунақа вазиятда клуб футболчини сотиб юборади. Лекин анчадан буён Бэйл бўйича аниқ таклифлар бўлмаяпти. Чунки, аксарият жамоалар қимматбаҳо футболчининг маошини кўтара олмайди.

“Реал” раҳбарияти энди футболчи билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, унинг шартнома бўйича қолган маошининг ярмини бирданига тўлаб беришни таклиф қилмоқда. Бэйл ҳали бунга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Зиданнинг қасди борми?

Уялмай маош олаётган юлдузлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!