"Реал" Бэйлни қанчага сотмоқчи?
"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши мумкин. AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 29 ёшли уэльслик футболчини 130 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, ушбу маблағ музокаралар давомида яна бироз камайтирилиши мумкин.
Бундан ташқари “Реал” раҳбарияти Бэйлни МЮ хавбеки Поль Погба ёки "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга ҳам алмашишга тайёр.
Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар