"Реал" Бэйлнинг нархини эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида жамоа етакчиларидан бири Гарет Бэйлни сотишга ҳаракат қилиб кўради, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбада ёзилишча, “қаймоқранглилар” 29 ёшли уэльслик футболчи 75 миллион евро камига қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, бу футболчи “Челси”дан харид қилиниши кутилаётган бельгиялик Эден Азарнинг трансфери бир қисмига ҳам айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл бу мавсум “Реал” сафида 35 ўйинда 14 гол ва 5 голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!