"Реал" бир неча топ-футболчилардан воз кечади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнаси давомида фақат янги юлдузларни олиш  билан чекланмайди эмас, балки айрим ўйинчилар билан хайрлашиш бўйича ҳам иш олиб боради. Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, мавсумлар орасида "Қироллик клуби"ни бир вақтнинг ўзида бир нечта юқори даражали футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Ҳозирча қайси ўйинчилар кетишини клуб ёки манбалар очиқламади.

Шу билан бирга, "Реал" таркибига яқин вақтларда ҳимоячилар Иброҳим Конате ва Дензел Дюмфрис қўшилиши кутилмоқда. Аммо мадридликларнинг трансфер сиёсати бу икки футболчи билан чекланиб қолмаслиги айтилмоқда. Сешанба куни клуб "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборгани, аммо "матрасчилар" бу таклифни рад этгани ҳақида расман маълум қилди.

Яқин кунларда "Реал" Жозе Моуриньюни жамоанинг бош мураббийи этиб тайинлагани ҳақида расмий эълон бериши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!