“Реал” бўлажак “Роналду”ни топди

  • 17 май, 2022, 16:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти Карим Бензема борлиги ва Килиан Мбаппе олиб келинишига қарамай, келажак учун тўпурар ҳужумчи қидиришда давом этмоқда.  

Tecno

The Sun нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари “Вурверхэмптон” марказий ҳужумчиси Фабиу Силвани трансфер қилишни режалаштирмоқда. Манбанинг таъкидлашича, мадридлик скаутлар анчадан бери португалиялик футболчининг ўйинини синчковлик билан кузатиб келмоқда.

19 ёшли Фабиу Силва “Порту” тарбиланувчиси ҳисобланади. “Вулверхэмптон” уни 2020 йилда 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. Бироқ, Силва Англия футболига мослана олмади.

“Реал” раҳбарияти жамоа мураббийлари Силванинг янги қирраларини очиб, тўпурар ҳужумчига айлантира олишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Frenki De Yong
18/05/2022 11:35
Шу Силвани расмини қўйишмейсанми молга ўхшамей фирибгарлар