"Реал" "бомба" ва катта харажатли трансферга яқин

Орельен Тчуамени трансфери "Реал" Мадридга 116 миллион еврога тушиши мумкин. 

"RMC Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, агар шартномада кўрсатилган барча бонуслар тўланса, "қаймоқранглилар" у учун 116 миллион евро маблағ тўлашига тўғри келади. 

"Монако" олиши мумкин бўлган бонус 20 миллион евро. 10 миллион еврони олиш осон, қолган 10 миллион евро эса, бироз қийинроқ. Шунингдек, "қироллик клуби" 19 фоиз солиқни ўз зиммасига олди. 

Аввалроқ, "Реал" ҳамда франциялик ярим ҳимоячи оғзаки келишувга эгалиги борасида хабарлар чиқаётганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!