“Реал” бош мураббийи Моуриньо “Рома”ни чемпион қилишига ишонмоқда

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти А Серияда чемпионлик учун курашаётган жамоалар имкониятига баҳо берди.

А Серияда мувозанат анча тикланди. “Ювентус”да айрим муаммоалар кўзга ташланмоқда, клуб ўзига бўлган ишончни бой берди, лекин улар тезда ўзига келади ва чемпионлик учун курашаётганларга қўшилади.

“Интер” ўтган йилги тизимни сақлаб қолди ва чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолиш имкониятига эга.

“Рома” ҳақида гапирганда, бу жамоа Жозе Моуриньо билан ғалаба қозонишга қодир, - деди Карло Анчелотти.

Италиялик мутахассис фаолияти давомида “Реал”дан ташқари, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ, “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон” каби жамоаларни муваффақиятли бошқарган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
20/09/2021 23:21
Shonchi kommilmi