"Реал" Бразилиядан 100 миллионлик футболчи топган

Мадриднинг "Реал" клуби "Атлетико Паранаэнсе"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Витор Рокега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Globo.

Манба берган маълумотга кўра, испан клуби скаутлари иқтидорли бразилияликни бир неча ойдан бери кузатиб келган, аммо "Реал Мадрид" ҳозирча унга расмий таклиф билан чиққани йўқ.

Қайд этилишича, "Атлетико Паранаэнсе" ўз футболчисини сотишдан камида 100 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда. Олдинроқ, Рокега "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Жорий мавсумда Роке 38 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. "Transfermarkt" портали ёш ҳужумчини 11 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!