“Реал”: Бу ҳужумчи ёш ва арзон, лекин кўп гол уради

  • 6 октябрь, 2023, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” скаутлари клуб раҳбариятига Нидерландия чемпионатида ўйнаётган Сантьяго Хименесни олишни тавсия қилмоқда.

Tecno

22 ёшли мексикалик форвард “Фейеноорд” таркибида мавсумни жуда зўр бошлади.  У еттита учрашувда рақиблар дарвозасини ўн марта ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

Хименеснинг Нидерландия чемпионатидаги голли серияси олтита ўйиндан бери давом этиб келмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, “Қироллик клуби” истеъдодли футболчини январда ижарага олиб, мавсум охирида тўлиқ трансфер қилмоқчи. Гарчи Хименес 25 миллион еврога баҳоланаётган бўлса-да, мадридликлар бу ишни икки баравар қимматига ҳал қилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!