“Реал” бу иш бўйича энг зўри!
Статистика экспертларининг маълум қилишича, “Реал” жарима майдончаси ташқарисидан гол уриш бўйича кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда.
Испания чемпионатининг навбатдаги турида Карло Анчелотти шогирдлари “Хетафе”ни минимал ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Марко Асенсио узоқ масофадан аниқ зарба билан киритди.
Opta экспертлари ҳисоб-китобига кўра, “Реал” футболчилари жорий мавсумда жарима майдончаси ташқарисидан 16 та гол урган.
Бу борада иккинчи ўринда “Бавария” бормоқда. Мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар 15 маротаба узоқ масофадан дарвозани ишғол қилган.
Фикрлар