“Реал” бу ишни юз марта уддалади

Испания кубогидаги ғалаба “Реал” футболчиларига бир неча тарихий натижаларни тақдим этди.

Хабарингиз бор, мадридликлар бош соврин учун ўтказилган ҳал қилувчи беллашувда “Осасуна” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида 20-маротаба мамлакат кубоги эгасига айланди.

Шу тариқа, “Қироллик клуби” ўз тарихида 100 та совринни қўлга киритган биринчи испан клубига номини олди.

Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, мадридликлар Испания кубогидаги 20 та бош совриндан ташқари, Ла Лигада 35, Испания Суперкубогида 12, Европа Чемпионлар лигасида 14, Европа Суперкубогида 5, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5, Қитъалараро кубокда 3, УЕФА кубоги,  Лотин кубогида 2, Испания лигаси кубоги ҳамда Эва Дуарте кубогида 1 мартадан муваффақият қозонган.

“Реал” жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини ҳам давом эттирмоқда ва бош соврин учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!