“Реал” Мадриднинг ҳужум чизиғи бу мавсум жуда суст ҳаракат қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра “қироллик клуби” жорий мавсум ўтказган 12 та ўйинида бор йўғи 19 та гол уришган. Бу эса битта ўйинга 1,58 тани ташкил этади. Аммо, “Реал” футболчилари рақиб дарвозалари томон жами 270 та зарба йўллашган. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 17,5 та зарба деганидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак “Реал”нинг 1 та гол уриши учун 11 та зарба керак бўляпти. Бу эса топ клуб учун жуда аянчли кўрсатгичдир.

Маълумот учун, Зинедин Зидан шогирдлари айни дамда Ла Лигада “Барселона”дан сўнг 2-ўринда боришмоқда.