"Реал" бу мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган футболчи учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофанага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 20 ёшли франциялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бунинг учун АПЛ клубига 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Фофана айни дамда жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда ва шу сабабли ҳам у жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда “Лестер”га ёрдам беролмади. У ўтган мавсум "тулкилар" сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан имзолаган амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!