“Реал” бу уч юлдузни текинга ҳам олмайди
Мадриднинг “Реал” клуби келаси ёзда ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. “Қироллик клуби” кузатувида бўлган номзодлар орасида шартномалари тугайдиган марказий ҳимоячилар борлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилди.
Шу муносабат билан, аввалроқ, айрим манбалар мадридликлар трансфер мақсадиларини ёзда эркин агентга айланадиган Деотшанкюль Упамекано (“Бавария”), Иброҳим Конате (“Ливерпуль”) ва Марк Гехи (“Кристал Пэлас”) билан боғлаган эди.
Бироқ, ESPN хабар беришича, Конате ва Упамеканонинг “Қироллик клуби”га ўтиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, “Реал” Марк Гехи билан ҳам меҳнат шартномаси тузишни режалаштирмаяпти.
Таъкидланишича, “Реал” раҳбарияти таркибдаги марказий ҳимоячилардан Давид Алаба хизматидан ҳам воз кечади. Аммо тажрибали ҳимоячи Антонио Рюдигерга янги битим берилиши кутиляпти.
Фикрлар