“Реал” бугун чемпионлик парадини ўтказади

Хабарингиз бор, “Реал” ЕЧЛда “Ливерпуль”ни 3:1 ҳисобида таслим этди ва кетма-кет учинчи бор ғолибликка эришди.

УЕФА расмий сайтида ёзилишича, бугун “қироллик клуби” чемпионлик парадини ташкил қилади. “Реал” “Сибелес” майдонида байрамнинг асосий қисмини ўтказади. Унда шаҳар мэри ва бошқалар иштирок этади. Кейинчалик кубок "Сантьяго Бернабеу" стадионига олиб борилади.