"Реал" Бундеслигадан ҳимоячи олади

"Реал" "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Ибраим Конатега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, футболчининг трансферини "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи хоҳламоқда. "Бланкослар" Конате учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.

21 ёшли футболчи жорий мавсум "буқалар" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!