“Реал” чемпионатни аниқа рекорд билан якунлади

“Реал” Испания чемпионатининг сўнгги учрашувида “Бетис” билан дуранг ўйнади. Беллашувда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, мадридликлар бу галги чемпионатда “қуруқ” учрашувлар сонини 21 тага етказиб олди.

Бу кўрсаткич янги рекорд сифатида қайд этилди. “Қироллик клуби” ўз тарихида  энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказиш бўйича рекордини янгилади.

Аввал 1986/1987, 1987/1988 ва 2019/2020 йиллардаги мавсумларда “Реал” дарвозабонлари 19 тадан учрашувда тўп ўтказмаган эди.

Жамоанинг асосий дарвозабонига айланиб олган Андрей Лунин 21 та учрашувда 10 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Қолган “қуруқ” ўйинлар Тибо Куртуа ва Кепа Аррисабалага ҳисобига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!