"Реал" дарвозабони АПЛга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

"Реал" дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттириши мумкин, дея ёзмоқда "Mirror" нашри.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, "болғачилар" украиналик посбонни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Трансфер ёзда амалга ошиши кутилмоқда. Лондонликлар раҳбарияти Лунинни 37 ёшли Лукаш Фабианскига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, "қироллик клуби" футболчиси ўйин амалиётисиз қолаётгани сабабли жамоасини ўзгартиришга тайёр эканлигини маълум қилганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию