
"Реал" дарвозабони камида 2 ҳафтага сафдан чиқди
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас яна жароҳат олди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича коста-рикалик посбон машғулотлар пайтида жароҳат олган. Норасмий маълумотларга кўра Навас таҳминан 2 ҳафтага сафдан чиққан.
Шу тариқа 30 ёшли голкипер Ла Лиганинг “Эйбар” (22 октябрь) ва “Жирона” (29 октябрь) клубларига қарши баҳсларни ўтказиб юборади. У шунингдек катта эҳтимол билан 1 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм”га қарши ўйинда ҳам майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Навас 15 октябрь куни сон мушакларидан олган жароҳатидан тузалиб сафга қайтган эди.
Фикрлар