"Реал" дарвозаси 2 та баҳсда 4 марта пенальтидан ишғол қилинди

"Реал" Испания Ла Лигасининг 10-турида "Вильярреал"га қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мадридликлар дарвозасини учрашувнинг 76-дақиқасида Жерар Морено пенальтидан ишғол қилди.

Охирги 2 та баҳсда 4 маротаба "қироллик клуби" дарвозаси томон 11 метрлик нуқтадан гол урилди. Ўтган турда "Валенсия"га (1:4) қарши беллашувда Мадрид клубига Карлос Солер 3 марта пенальтидан гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!