"Реал" дуранг ўйнаган ўйинда Вини Ла Лига рекордини ўрнатди

  • 30 января, 2023, 21:55
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда "Реал Мадрид" Сан-Себастьяннинг "Реал Сосьедад" клубиини қабул қилди.

Ҳар қанча уринишмасин, Карло Анчелотти шогирдлари ғалаба қозона олишмади. Учрашув нурсиз дуранг билан якунланди ва ҳозирда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Барселона"дан 5 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

"Қироллик клуби" вингери Винисиус Жуниор мазкур баҳсда 21 марта дриблинг амалга оширди ва шундан 9 таси муваффақиятли амалга ошди.

Маълумот учун, мазкур натижа 2005/06 йилги мавсумдан буён Испания чемпионатининг рекорди ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию