"Реал" етакчилари Хаби Алонсонинг ғояларини қабул қилмаган — манба
"Реал"да айрим нуфузли футболчилар Хаби Алонсонинг тактик ғояларини қабул қилмаган. Мутахассиснинг Мадрид клуби билан шартномаси душанба куни томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинган эди.
"ESPN" нашрининг хабар беришича, жамоанинг етакчи ўйинчилари орасида Хаби Алонсонинг ғояларига қарши бўлганлар ҳам бўлган. Хусусан, Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде ва Жуд Беллингем мураббийнинг қарашларини тўлиқ қўллаб-қувватламаган.
Қайд этилишича, Беллингемнинг мураббий билан келишмовчилиги омма олдида ошкор бўлмаган. Илгари ярим ҳимоячи матбуот билан мулоқотда жамоа ичида муаммолар борлигини инкор этган эди.



Фикрлар