"Реал" етакчиларидан бири қишда жамоани тарк этиши мумкин

"Реал" Мадрид клуби посбони Кейлор Навас қишки трансферлар давридаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли коста-рикалик посбон мавсумнинг биринчи қисмида ўзининг жамоадаги келажагига ойдинлик қиритиб олмоқчи ва шундан сўнг якуний қарорга келади. Гап шундаки, агар у Тибо Куртуа билан бўладиган рақобатда мағлуб бўлса, у ҳолда жамоани тарк этади.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум “Реал” сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 4та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!