"Реал" етакчиси жароҳатдан тузалди

"Реал" Мадрид футболчиси Давид Алаба жароҳатдан тузалиб, сафга қайтди. У жамоавий машғулотларда иштирок этгани айтилмоқда. 

Қайд этилишича, футболчи шанба куни "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, ҳимоячи ПСЖ билан бўлиб ўтадиган ЕЧЛ жавоб учрашувида ҳам клубига ёрдам бериши мумкин. 

Айрим манбаларга кўра, бош мураббий Карло Анчелотти австриялик иқтидор эгасини асосий таркибда туширмоқчи эмас. Мутахассис Алабанинг соғлиги борасида таваккал қилмоқчи эмас. 

Маълумот ўрнида, "Реал" - ПСЖ учрашуви 9-дан 10-мартга ўтар кечаси 01:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!