"Реал" етакчиси ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Реал Мадрид" футболчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин.
Ҳозирда у якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Лекин унинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражада эмас.
Шунингдек, франциялик ҳужумчининг 12 февраль куни "Вильярреал"га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида.
Маълумот ўрнида, Карим Бензема ушбу мавсум Ла Лиганинг 21 учрашувида 17 гол ва 7 ассист қайд этган.
Фикрлар