"Реал" етакчиси терма жамоани тарк этишга мажбур
"Реал" футболчиси Тони Кроос Германия миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилган эди.
Бироқ Германияга етиб борган футболчи яна Испанияга қайтишга мажбур бўлади. Боиси, у мушакларидаги жароҳатини қайталаб олган ва энди "немис машинаси"нинг Руминия ҳамда Шимолий Македония жамоаларига қарши ўйинларида майдонга туша олмайди. Буни Германия МТЖ устози Йоахим Лёв ҳам тасдиқлади:
"Тиббий ходимларимиз Тонининг жароҳатини ўрганиб чиқди. У биз билан қолишни хоҳлади, аммо мен уни узоқроқ муддатга йўқотишни истамайман. Ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ҳисобга олган ҳолда, Кроосни ушбу жароҳатидан тўлиқ халос этишни устувор вазифа, деб билдик".
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи Германия терма жамоаси сафида 101 та ўйин ўтказиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар