"Лацио" "Леванте"да ижара асосида тўп сураётган "Реал" форварди Борха Майораль орқали ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Журналист Жанлуки Ди Марцио маълумотига кўра, римликлар 23 ёшли футболчи трансфери бўйича "Реал" билан алоқага чиқиб улгурган.

Жорий мавсумда 33 та ўйинда саккизта учрашувда майдонга тушган Майоралнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)