“Реал” футболчилари илк учрашувда бу вазифани уддалашди

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида “Реал Мадрид” “Манчестер Сити” билан баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. 
 
Гап шундаки, мазкур тўқнашувда “қироллик клуби”нинг 6 нафар футболчиси (Рюдигер, Камавинга, Модрич, Беллингем, Чуамени ва Эндрик) сариқ карточка олсалар, жавоб беллашувини ўтказиб юбориш хавфи бор эди. Бироқ, ҳеч қайси ўйинчи карточкага лойиқ қоидани бузмади. Ушбу футболчилардан ташқари, ўйин давомида ҳеч бир футболчи сариқ карточка билан жазоланмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. 
 
Учрашувда Камавинга, Беллингем ва Чуамени тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Модрич 81-дақиқада захирадан ўйин қўшилди. Эндрик эса захирада қоладиган бўлди.Шу билан бирга, германиялик ҳимоячи бир неча кун аввал жароҳат олиб, баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлган эди. 
 
Маълумот ўрнида, “қаймоқранглилар” ва “шаҳарликлар” ўртасидаги жавоб тўқнашуви 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!