“Реал” футболчилари ирода кўрсатишди (видео)

CHERY AUTO

Чоршанба оқшомида Испания Ла лигаси 16-тур қолдирилган ўйини доирасида Мадриднинг “Реал” клуби сафарда “Леганес” билан куч синашди.

Tecno

Ушбу ўйинда ҳисобни мезбонлар очган бўлса-да, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, “Реал” иродали ғалабани қўлга киритди.

Даставвал, 6-дақиқада Бустинса ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Лукас Васкес мувозанатни тиклади.

29-дақиқада эса Каземиро “Реал”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Ўйин сўнггида эса Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб, "Реал"га ишончли ғалабани тақдим этди.

Қуйида мазкур ўйин видеошарҳи билан танишасиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию