"Реал" футболчилари Неймарнинг "мазасини қочирди"

 
 
"Барселона" мураббийлар штаби жамоанинг бразилиялик ҳужумчи Неймарга бир неча кун дам олишига рухсат берди.
 
Бразилиялик суперфутболчи Испания чемпионатида "Реал"га қарши ўтказилган учрашувнинг 87-дақиқасида ўзини ёмон ҳис қилгани учун захирага олинган эди. Тиббий кўрик натижасида Неймар жароҳатга йўлиқмаган бўлса-да, кучли зўриқиш туфайли оёқ пайларида чарчаш аломатлари борлиги аниқланди. "Реал" футболчилари билан рақобатда бу омил ўз таъсирини ўтказди.
 
Энди Неймар физиотерапия ёрдамда даволанади ва майдонга қачон қайтишини тиббиёт ходимлари айтади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!