"Реал" футболчилари қачондан машғулотларга қайтиши маълум қилинди

«Реал» клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан сўнг машғулотларга қайтади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, "қироллик клуби" 4 майдан машғулотларни бошлайди. Айни пайтда клуб ишчилари ишламоқда. Демак, футболчилар май ойининг бошларида шуғулланиш мумкин.
 
Зинедин Зидан шогирдлари бу мавсум Ла Лигада 27-турдан сўнг 56 очко жамғарган ҳолда "Барселона"дан сўнг 2-ўринда бормоқда. Каталонияликлар 58 очкога эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!