“Реал” футболчиларининг ҳар бирига муҳим хабар етказилди

CHERY AUTO

АҚШда ташкил этилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати “Реал” футболчилари учун янги бош мураббий Хаби Алонсо бошчилигидаги илк турнир бўлди. Мадридликлар нуфузли мусобақада ярим финалгача етиб келиб, финал йўлланма учун баҳсда ПСЖдан 0:4 ҳисобида мағлубият учради.

Tecno

Ҳозир ўйинчилар таътилда ҳордиқ чиқармоқда.

Журналиста Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, “Реал”нинг асосий таркибидаги барча футболчилар янги мавсумда ўзларининг роллари бўйича тўлиқ маълумот олди.

Таътил давомидаҳар бир ўйинчи Хаби Алонсо раҳбарлигидаги мураббийлар штаби томонидан мавсум учун белгиланган вазифаларни тўлиқ ўрганиб чиқиши, ўзининг жамоадаги ўрни ҳақида бир тўхтамга келиши талаб этилмоқда.

Хаби Алонсо, айрим футболчилар, хусусан, Родриго Гоэсга мунтазам ўйин амалиёти берилишини кафолатлагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!