"Реал" футболчиси А Серия клуби сафига кўчиб ўтди (фото)

  • 28 августа, 2021, 21:17
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ҳимоячиси Альваро Одриосола фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиради.

Tecno

Расмий маълумотларга кўра, испаниялик футболчи мавсумни Италия А Сериясида иштирок этувчи "Фиорентина" жамоаси таркибига бориб қўшилган. Клуб 25 ёшли ҳимоячини мадридликлардан ижарага олган.

Шартнома мавсум сўнгига қадар мўлжалланган. Футболчи флоренцияликлар таркибида 29-рақам остида ҳаракат қилади. "Реал" уни шу пайтга қадар "Бавария"га ижара асосида жўнатган эди.

Альваро умумий ҳисобда "қироллик клуби" либосида 29 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган. 

photo_2021-08-28_20-34-21

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию