"Реал" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин
"Реал" Мадрид ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.
"Sport.es" нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Сити" уни ўз таркибига қўшиб олишни ният қилган. Жамоа анчадан бери номинал чап қанот ҳимоячисига эҳтиёж сезмоқда. Ферланнинг фамилядоши Бенжамин Менди анчадан бери майдонга туша олмаяпти. Шу боис, бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори.
Ўз навбатида, Ферлан ҳам мадридликлар билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. У мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушмаётганидан норози. Аввалроқ, унга АПЛнинг бошқа клуби "Ньюкасл"дан қизиқиш борлиги айтилганди.
Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи "қаймоқранглилар" либосида 20 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар