“Реал” футболчиси ашаддий рақибни танлади
“Реал” футболчиси Хамес Родригес клубдан кетишга мажбур. Мадридликлар коронавирус пандемияси таъсирида келиб чиққан иқтисодий муаммоларни енгиллатиш мақсадида колумбиялик ярим ҳимоячини трансфер қиладиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, “Реал” раҳбариятини футболчи учун 40 миллион евролик таклиф ҳам қониқтиради.
Айни пайтда моҳир футболчига “Наполи”, “Эвертон” ва “Атлетико”дан аниқ таклиф бор. Хамес Родригеснинг ўзи Мадридда қолиш учун “Атлетико” вариантини танламоқчи бўляпти.
Фикрлар