"Реал" футболчиси "Барса"га ўтмайди

"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "қаймоқранглилар"ни тарк этиб, Каталониянинг "Барселона" жамоасига ўтишни режалаштирмаяпти. 

Аввалроқ, матбуотда 26 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчининг яқинлари бу миш-мишларга раддия бериб, Марко "Реал"нинг асосий таркибидан жой олиш учун курашни давом эттириш ниятида эканини айтишди.

Асенсио 2015 йилнинг ёзидан буён мадридликлар сафида ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячининг "Реал" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Унинг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!