“Реал” футболчиси жамоадан кетишга яқин турибди
"Реал" Мадриднинг япониялик ярим ҳимоячи Такефуса Кубо Ла Лиганинг бошқа клуби "Реал Сосьедад"га ўтади.
“El Chiringuito” нашрининг хабар беришича, шартномада "қироллик клуби" 21 ёшли осиёлик футболчининг кейинги трансфери суммасининг 50 фоизини олиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, кейинги беш йил ичида Мадрид гранди Такефусани қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Кубо сўнгги мавсумларни Испания чемпионатининг бошқа жамоаларида ижара асосида ўтказди. У "Мальорка", "Хетафе" ва "Вильярреал" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Япон футболчиси якунига етган мавсум “Мальорка”нинг Ла Лига доирасидаги 28 та ўйинида майдонга тушиб, битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
“Тransfermarkt” Такефусанинг нархини 7.5 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар