"Реал" футболчиси жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско Мадрид клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario Gol хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, испаниялик футболчи шартномасини якунлаб, жамоани эркин агент мақомида тарк этмоқчи. Исконинг "Қироллик клуби" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Аввалроқ, "Ювентус" Искога қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар