"Реал" футболчиси нега голни Роналду услубида нишонлаганини айтди
Хабарингиз бор, “Реал” ҳужумчиси Родриго Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Челси”га қарши жавоб ўйинида дубль қайд этди.
У “аристократлар”га қарши ўйиндаги илк голини ўзининг кумири Криштиану Роналду услубида нишонлади.
"Гол урганимда, биринчи навбатда, тиззам билан майсазор бўйлаб сирпанишни хоҳлардим, бироқ голни кумирим Криштианудан илҳомланиб, у қандай нишонлаётганини такрорлашга қарор қилдим.
Дунёнинг энг яхши клубида ўнайш нақадар бахт”, - дейди бразилиялик футболчи.
Фикрлар