Ads

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ”да давом эттиради. Ҳамюртимиз хитойликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда олдинроқ хабар бериб ўтгандик.

Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Шанхай клуби 3 январь куни Доҳага жўнаб кетганди. У ерда Андре Виллаш-Боаш жамоаси йиғин олиб бормоқда.

“Шанхай СИПГ”нинг бугунги машғулотида “Реал” клубининг собиқ ҳимоячиси Рикардо Карвальо ҳам иштирок этмоқда.

Ҳозирча португалиялик ҳимоячи шанхайликлар билан қандай “алоқа”да эканлиги борасида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо Доҳада шанхайликлар билан йиғинда бўлиб турибди.