
"Реал" футболчиси учун мавсум якунланди
"Реал" Мадрид футболчиси Ферлан Менди учун мавсум ўз ниҳоясига етди. Ҳимоячи "Барса"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Маълум бўлишича, француз 6-7 ҳафтага сафдан чиққан.
Менди мавсум давомида бир неча марта жароҳат олиб, клубига 14 та учрашувда ёрдам бера олмади. Шу билан биргаликда, раҳбарият ишончидан ҳам чиқди.
"Реал" 27 ёшли ҳимоячини ёзда сотувга қўйган ва мазкур трансфердан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Унга даъвогарлар етарли. "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" жамоалари футболчи учун курашмоқда.
Фикрлар