"Реал" футболчисида коронавирус аниқланди

"Реал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рейньерда COVID-19 аниқланди.

18 ёшли бразилиялик футболчи айни дамда карантинга олинган. Унда касаллик аломатларсиз кечмоқда.

Рейньер жорий мавсумни “Боруссия” Дортмунд сафида ижарада ўтказмоқда. Немис гранди уни 2022 йилга қадар ижарага олган. У бу мавсум 7 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!