“Реал” футболчисига нарх белгилади
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Дани Себальоснинг нархи борасида бир қарорга келди, деб хабар берди “Diario AS” нашри.
Манбага кўра, "Қироллик клуби" 25 ёшли футболчи учун 12-15 миллион евро атрофида талаб қилмоқда. Агар потенциал харидорлар шу суммани тўламоқчи бўлса, мадридликлар музокара олиб боради. Айни пайтда Себальосга "Бетис" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Агар клуб футболчининг трансфери борасида муносиб таклиф олмаса, у ҳолда Дани Мадридда қолади.
“Тransfermarkt” порали ярим ҳимоячининг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Испаниялик футболчи ўтган мавсумда "Реал"нинг барча мусобақалар доирасидаги 18 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган. Себальоснинг “қаймоқранглилар” билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.
Фикрлар