“Реал” футболчисини зудлик билан ортга қайтишга чақирди

Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган “Реал” янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ҳақида бош қотира бошлади. Зинедин Зидан ишни ҳимояни мустаҳкамлашдан бошлади.

Ана шу мақсадда, “Бавария”дан Альваро Одриосола ортга қайтариладиган бўлди.  Яқинда Мюнхенга ижара асосида юборилган бу футболчи янги мавсумда “Қироллик клуби” асосий таркибидан жой олиш имконига эга бўлади. Бунинг учун у ички рақобатда Дани Карвахални енгиши керак.

Одриосола мадридликлар сафига 2018 йилда “Реал Сосьедад”дан 30 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Яна тўрт йиллик шартномага эга бўлган футболчи “Реал” ва “Бавария” таркибида жами еттита ўйин ўтказган бўлса-да, икки мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!