“Реал” футболдан четлатилган ҳужумчига харидор
“Реал” скаутлари жамоа ҳужум чизиғини кучайтира оладиган ўйинчи қидиришга катта эътибор қаратмоқда.
Испан нашрларига кўра, мадридликлар “Брентфорд” форварди Эйван Тоуни учун курашга қўшилишга қарор қилди.
27 ёшли ҳужумчи футбол учрашувларига пул тикиб, қимор ўйнагани сабабли саккиз ойга футболдан четлатилган эди. Январь ойи 17-санасида унинг дисквалификацияси якунланади.
Айни пайтда Тоунига Англия Премьер-лигасининг бир неча гранд клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, ўйинчи ҳали бир қарорга келгани йўқ. Футболдан узоқ муддат четда юргани боис, ҳозирги спорт формаси қай даража эканини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳам Тоуни маълум муддат “Брентфорд”да тўп тепиш вариантини танлашга мойил бўлиб турибди.
Фикрлар